Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари, қурилиш компаниялари ва ташкилотларнинг 300 нафардан зиёд меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллари ва касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди. 

Дастлаб иштирокчилар тадбир доирасидаги кўргазма билан танишди.

Семинарда сўзга чиққанлар “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг ҳамкорлиги”, “Саноат корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда ижтимоий шериклик”, “Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли” каби мавзуларда маъруза қилди. 

– Корхона ва ташкилотлардаги ходимларни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратилишини назорат қилиш ва услубий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Инспекциямиз томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 75 дан ортиқ назорат тадбирлари ўтказилди, – дейди Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Дилшод Усмонов. – Назорат тадбирларида 150 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, ходимларимиз томонидан мунтазам равишда иш берувчилар ва уларнинг вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-чорагида 120 нафардан ортиқ фуқароларнинг меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Семинар давомида саноат корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, иш берувчи томонидан мажбурий суғурта қилиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳам атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берилди. 

Тадбир якунида корхоналарга амалий ҳамкорлик ва меҳнатни муҳофаза қилишни самарали ташкил этган бир гуруҳ ходимларга ташаккурномалар топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги роли