Жамият, айниқса, иқтисодиёт тармоқлари ривожида рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунга келиб рақамлаштириш ҳар бир соҳада катта эҳтиёж, кечиктириб бўлмайдиган муҳим масалалардан бирига айланди.

Ана шундан келиб чиқиб кейинги йилларда  мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз олий таълим тизимида рақамлаштириш жараёни олий ўқув юртларига қабул жараёнларидан бошланди. Юртимиздаги барча давлат олий таълим муассасаларида HEMIS ахборот тизими жорий этилди. 

Ушбу ахборот тизими жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Ушбу тизимни яратиш, ўқув жараёнини ташкил қилишда талабанинг мустақил таълим олишидан тортиб, ҳар бир фан ёки лаборатория машғулотини ўзлаштириш кўрсаткичигача бўлган барча жараёнлар инобатга олинган. Бир сўз билан айтганда, рақамли технологиялар талабаларни ахборот билан таъминлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда вақт ва макон чекловларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқда.  

Айни кунда Андижон давлат университетида барча жараёнларни рақамлаштириш, абитуриентлар ва талабаларга ҳамда профессор-ўқитувчиларимизга қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Хусусан, дастурчи ходимларимиз томонидан университет иш фаолияти ва ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи қатор  тизим ва дастурлар ишлаб чиқилиб,  амалиётга татбиқ этилмоқда.  

Ишлаб чиқилган adukaryera.uz платформаси орқали талабалар республика миқёсида бўш вакансиялар билан танишиши, ўзи ҳақидаги сўровномани платформага жойлаши, шу билан бир қаторда иш берувчилар ҳам платформада ўзларининг бўш вакансияларини эълон қилиши ҳамда талабалар томонидан қолдирилган резюмелар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Платформага жойлаштирилган маълумотлар иш берувчилар ва талабаларга маълумот алмашиш, ўзаро мулоқот қилиш имконини яратиб беради.  

talaba24.adu.uz веб саҳифасига талабаларга ижарага бериладиган уйлар ҳақидаги маълумотлар (манзили, ижарага берувчининг телефон рақами, ижара шартлари, ижарага берилаётган хонадондаги шарт-шароитлар, нархи) жойлаб борилади. Ушбу саҳифа талабаларга ўзларига қулай, маъқул бўлган ижара уй топишларига ёрдам беради. Бундан ташқари, саҳифада онлайн кутубхона имкониятидан фойдаланиш, университет ҳудудига яқин ошхоналар, ошхонадаги таомлар тури ва нархлари, регистратор офисидан фойдаланиш, ишга таклифлар, университетдаги ўқув курслари, автобус, поездлар ҳаракати бўйича ҳам маълумотлар олишлари мумкин бўлади.

Университетда kpi.adu.uz платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида Андижон давлат университетининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонларини онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади. Платформани ишга туширишдан кўзланган асосий мақсад, чуқур касбий билим ва илмий ютуқларга, ижодий, илмий салоҳиятга, юксак интеллектуал қобилият, ахлоқий фазилатларга эга. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари даражасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланишга муносиб энг малакали педагог кадрларни танлаш учун рақобат муҳитини яратиш кўзда тутилган.  Платформада педагог ходимлар фаолияти, ўқув ва ўқув-услубий, илмий ва инновацияларга оид, шунингдек, халқаро ҳамкорликка оид, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиш ҳолати баллар асосида автоматик тарзда баҳолаб борилади.

olimpiada.adu.uz платформаси орқали вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари кимё, биология, ахборот технологиялари ва физика фанларидан ўтказиладиган университет олимпидасига онлайн ариза топширишлари мумкин. Ушбу платформа Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги, 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида университет олимпиадасини ўтказишда вилоятдаги мактаб ўқувчиларига қулайликлар яратиш ва уларни олимпиадаларга кенгроқ жалб этиш мақсадида ишга туширилган.  

hamkor.adu.uz саҳифаси орқали қўшма таълим йўналишлари абитуриентлари ҳамда хорижий абитуриентлар учун онлайн ҳужжат топшириш тизими йўлга қўйилган.  

Мактаб битирувчилари учун “Компьютерда ишлаш кўникмаларини шакллантириш” бўйича ташкил этилган онлайн ўқув курсларида таҳсил олиши, тест синови топшириши, курсни муваффақиятли тамомлаганлар QR code билан ҳимояланган сертификат тақдим этиш ҳамда сертификатлар умумий базасини шакллантириб бориш учун ишлаб чиқилган kurs.adu.uz платформаси ҳам мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.  

Шунингдек, талабалар учун jadval.adu.uz – Hemis тизими билан интеграциялашган дарс жадвали платформаси ишлаб чиқилиб, жорий этилган. Бундан ташқари, миллий рейтинг тизими бўйича кафедралар, факультетларнинг рейтинг натижалари ва уларни асословчи ҳужжатларни қабул қилиш бўйича reyting.adu.uz – дастурий платформаси ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Университетимизда турли фан йўналишларида қатор мобиль иловалар яраатилган бўлиб, педагог ва талабаларимизга қатор қулайликлар яратиш билан бирга, рақамлаштириш жараёнини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Масалан, “Diagnostik madaniyat” мобил иловаси бошланғич синф ўқитувчиси йўналиши мутахассисларининг диагностик маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришга, “Kompyuter grafikasi” иловаси эса замонавий педагогик технологиялар тизимига асосланган ҳолда назарий материаллар ҳамда амалий машғулотлар учун топшириқлар, билимларни назорат қилиш учун назорат саволлари ва намунавий тест саволлари ҳамда глоссарийлардан иборат “Компьютер графикаси” фанини чуқур ўрганишга мўлжалланган.  

Умуман, университетда бу каби “Psixologik anketa”, “Interaktiv matematika”, “Chiziqli algebra”, “Mantiqiy masalalar”, “Oila huquqi” сигари 20 дан зиёд мобил иловалар ишга туширилган бўлиб, уларнинг деярли барчаси Play marketга жойлаштирилган.  

Университетимиз рақамли таълим технологиялари марказининг servis.adu.uz веб сайти орқали юқоридаги мобил иловалар билан батафсил танишиш ҳамда юклаб олиш мумкин. Мобил иловалардан фойдаданиш бепул.  

Узлуксиз таълим тизими – таълимнинг сифат даражасини юқори даражага кўтаришдек машаққатли даврни бошидан кечираётган бугунги кунда фаолиятимизга рақамли технологияларни кенг қўллаш мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат малакали мутахассислар тайёрлаш, балки, жамият ривожини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади. Рақамли таълим технологиялари орқали рақамли иқтисодиёт пойдеворини бунёд қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган ишларимизни изчил давом эттирамиз.  

Бир сўз билан айтганда, рақамлаштириш жараёни фаолиятимиз самарадорлиги, таълим сифати, шаффофлик ва ҳудуд хавфсизлигини таъминлашда, ўқитувчи ва талабаларга қулайлик яратиш баробарида кенг имкониятлар яратиб беради.  

Мадаминжон МАҲКАМОВ,

Андижон давлат университетининг

Ахборот технологиялари бўйича проректори,

техника фанлари номзоди, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлаштириш — таълим сифати ва шаффофликни таъминлайди