ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар, ижтимоий-иқтисодий идора вакиллари ҳамда маҳаллалардан таклиф этилган хонадон эгалари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётгани боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланиб, барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла бинолари ва тадбиркорлик объектларини муқобил энергияга ўтказиш зарурлиги таъкидланган.

[gallery-10644]

Семинарда давомида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзаллиги бўйича батафсил маълумот берилиб, барча тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли хонадонларида, ижтимоий ва иқтисодий идораларда “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш” бўйича тизимли иш ташкил этилиши, бу борада барча раҳбарлар масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Улар томонидан ўтказилган тақдимот йиғилганларга тегишли тушунча берди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қуёш панелларини ўрнатиш, энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш” куннинг долзарб мавзуси