Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 35 минг 284 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджети ҳисобидан 153 миллиард 643 миллион сўм субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келган:  

Хоразм вилояти — 42,6 миллиард сўм,  

Қорақалпоғистон Республикаси — 22,4 миллиард сўм,  

Бухоро вилояти — 15,3 миллиард сўм ажратилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, субсидияни «Солиқ» мобил иловасидан “Кешбэк ва имтиёзлар” хизматидаги “Қуёшли хонадон” бўлими орқали “Картага пул ўтказиш” ойнасида банк картангизга ўтказиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонларга қуёш панеллари ўрнатган жисмоний шахсларга панель орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр тизимига узатилган ҳар бир киловатт соат учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. Қайта тикланувчи энергия манбалари учун имтиёзлар амал қилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 миллиард сўмдан зиёд субсидия тўланган