Маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси Қизил-ўрда вилоятининг Жанақўрғон туманида 77 ёшли, Шиели туманида 51 ёшли фуқаролар оғир ҳолатда Қрим-Конго геморрагик иситма (ҚКГИ) касаллиги белгилари билан шифохонага олиб келинган. Беморлар кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, реанимация бўлимида вафот этган.

Мазкур вилоятда йил бошидан буён қана чақиши билан 600 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Шундан 23 нафари шифохонага ётқизилган. Шифохонага ётқизилган беморларнинг 8 нафарида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тасдиқланган.  Ҳозирги кунда табиий ўчоқли ҳудудларда ўта хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи бўғим оёқлиларга (кана, бурга, пашша ва ҳ.к) қарши эпидемияга қарши тадбирлар олиб борилмоқда. 

Бу қандай касаллик ва қаердан келиб чиқади?  

Ўрта Осиёда қадимдан маълум бу касалликда беморнинг иштаҳаси йўқолиши, дармони қуриб, кўнгил айниши кузатилади. Қрим-Конго геморрагик иситмаси табиий шароитда трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир. Касаллик одамларга кана чақиши оқибатида юқади. ҚКГИ касаллиги спорадик тарзда тарқалади.  

Ўзбекистонда Қрим-Конго геморрагик иситмасининг тарқалишини олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?  

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмайди.  

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудларида касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида давлат чегаралари кесишиш жойларида, ҳалқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пунктлари (СКП) фаолият олиб бормоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тавсиясига кўра, жорий йилнинг апрель-май ойларида барча маъмурий ҳудудларда эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг (ЭҚКФК) навбатдаги йиғилишлари ўтказилди. Бунда, ҚКГИ касаллигига қарши амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилиб, Санэпидқўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва ветеринария хизматлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

ҚКГИ қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология ITI лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда тарқалган Қрим-Конго геморрагик иситмаси Ўзбекистонда аниқланмаган