Қозоғистонда 5000 дан ортиқ қизамиқ ҳолати қайд этилди
Қозоғистонда 2026 йил қизамиқ касаллиги билан боғлиқ шикоят анча кўпайди, дейилган Миллий соғлиқни сақлаш маркази тарқатган хабарда.
Йил бошидан бери 5000 дан зиёд одам қизамиққа учраган. Касаллик урчиши асносида расмийлар инфекция тарқалишини чеклашга қаратилган профилактика ва эпидемияга қарши чораларни кучайтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хасталик жуда юқумли ҳаво-томчи вирусларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.
Қўшни давлатда кузатилган қизамиқ ҳолатида вирусга 83 фоиз 14 ёшгача, жумладан 70 фоиздан ортиқ беш ёшгача бўлган болалар дуч келган. Афсуски, мамлакатда ота-оналар фарзанди эмланишни рад этиши жуда кўп учрайди. Яъни, касалланганларнинг 76,3 фоизи эмланмагани аниқланган.
С.Раҳимов, ЎзА