Жорий йил 20-21 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аъзо давлатлар энергетика вазирлари «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини кўриб чиқиб, ШҲТнинг навбатдаги саммитига киритишга келишиб олдилар.

Ҳужжат 2030 йилга қадар ШҲТга аъзо давлатлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишларини назарда тутади. Жумладан, энергия ресурсларининг транзит салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ва экспорт йўналишларини диверсификация қилиш имкониятларини белгилаш; саноатни ривожлантириш устуворликлари балансини яратиш билан янги энергия тизимини шакллантириш; анъанавий энергия манбаларини модернизация қилиш, саноатни тизимли такомиллаштириш; қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида инновацион технологиялар ва илм-фанни ривожлантириш, водород энергетикасини ривожлантириш; энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида янги ечимларни жорий этиш каби муҳим ишлар амалга оширилади.

Энергетика вазирлари, шунингдек, ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар, мулоқот бўйича ҳамкор мамлакатларнинг энергетика сектори барқарорлиги ва ривожланишини таъминлашга қаратилган янги ёндашувларни ҳамда аниқ ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга стратегик ёндашувларни муҳокама қилдилар.

Вазирлар глобал ва минтақавий энергетика кун тартибининг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Энергетика саноатини ривожлантириш, хусусан, ушбу соҳадаги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун инвестиция ҳамда молиялаштиришни жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Маълумот учун: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ташкилот бўлиб, аъзо давлатлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик платформасини таъминлайди. Бугунги кунда ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳиссасига дунё ялпи ички маҳсулотининг қарийб учдан бир қисми, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизи ва сайёрамиз аҳолисининг 42 фоизи тўғри келади.

ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги доирасида энергетика сектори ниҳоятда муҳим. Чунки у ўзаро ҳамкорликнинг барча тармоқлари, хусусан, иқтисодий соҳани ривожлантиришга хизмат қилади. ШҲТ энергия ресурсларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларини, транзит мамлакатлар ва истеъмолчиларни бирлаштиради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди