Жорий йилнинг 29 февраль-1 март кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида энергетика тизимлари раҳбарларининг навбатдан ташқари муҳокамалар мажлиси бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари ҳамда Россия Федерацияси энергетика тизимлари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда миллий электр тармоқларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик масалалари хусусида сўз юритилди. 

Шунингдек, иштирокчилар соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига асосий эътибор қаратди.

Тадбир доирасида “КEГОC” компанияси бошқаруви раиси Н.Айтжанов “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.Исақуловни Қозоғистон электр энергетика ассоциациясининг “Хизмат кўрсатган энергетик” кўкрак нишони билан тақдирлади. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда энергетика тизимлари раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди