Қозоғистон Транскаспий оптик толали алоқа чизиғи асосий босқичини якунлади
Қозоғистон Транскаспий оптик толали алоқа тизими барпо этилишининг асосий босқичини якунлади. Сув ости сими денгиз тубига муваффақиятли ётқизилди ва мамлакат қирғоғи билан боғланди.
“Казахтелеком” ва “AzerTelecom International” ҳамкорлигида амалга оширилган мазкур лойиҳа Оқтов ва Сумгаитни боғлайди, Осиё ва Европа ўртасида тўғридан-тўғри, юқори тезликда ишлайдиган рақамли маълумот узатиш йўлагини яратади. Ушбу ташаббус халқаро алоқа ишончлилигини ошириши, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг транзит салоҳиятини юзага чиқариши кутиляпти.
Сим ҳозир қирғоқ инфратузилмасига уланмоқда. Қуруқликдаги иш якунлангач, синов ўтказилади ва кузда тизим фойдаланишга топширилади.
Транскаспий ингичка толали алоқа чизиғи икки қитъа ўртасида телекоммуникация йўлаги яратишга қаратилган кенг кўламли “Рақамли Ипак йўли” лойиҳасининг бир қисмидир. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларида интернет хизматини яхшилашга қаратилган, Қозоғистон ва Озарбайжонни боғлайдиган мазкур денгиз туби сими узунлиги 380 километрни ташкил қилади.
С.Раҳимов, ЎзА