Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон телекоммуникация соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Шу кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "ICT Week Uzbekistan - 2025" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" DUK ва Қозоғистоннинг "ATS Mediafon KZ" МЧЖ компанияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, банк антифроди соҳасида илғор ечимларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш музокараларнинг асосий мавзулари бўлди.

Учрашув иштирокчилари рақамли технологияларнинг жадал ўсиши шароитида ўзаро ҳамкорликда ишлаш муҳимлигини билдиришди. Шунингдек, самарали келишув телекоммуникация хизматларининг киберхавфсизлиги ва ишончлилиги даражасини ошириш, фойдаланувчиларни фирибгарлик ва ноқонуний операциялардан ҳимоя қилиш имконини беришини таъкидладилар.

Музокаралар якунида тажриба алмашиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва банк фирибгарликларига қарши курашиш масалаларида ҳаракатларни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки давлат ўртасида рақамли технологиялар, банк  тизимлари ҳамда киберхавфсизлик йўналишларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА