Пойтахтимиздаги Қўйлиқ деҳқон ҳамда улгуржи бозорларнинг Тошкент вилоятида жойлашган янги савдо мажмуаси – “Food city”га кўчирилишига оид хабар сотувчи-ю харидорлар ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқларда ҳолат турлича талқин қилинмоқда. Умуман, бозор кўчирилиши ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри? Бундан ташқари, шу ҳудудда янги йўл ўтказгич қурилиши ва унинг лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Қўйлиқ деҳқон ҳамда улгуржи бозорида бўлиб, бозор раҳбарияти ҳамда тадбиркорларнинг фикрларини ўргандик.

“Қўйлиқ деҳқон бозори”нинг хавфсизлик бўйича директор ўринбосари Қодиржон Нормирзаев айни мавзу бўйича камера орқали эмас, оғзаки маълумот беришини билдирди.

Қ.Нормирзаев аслида бу хабар тарқалишига ҳеч қандай асос йўқлиги, бу хусусида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки юқори ташкилотлардан бирор топшириқ келмаганини маълум қилди.

— Янги ишланган кўприк лойиҳаси ўз номи билан ҳали лойиҳа. Ушбу кўприк қурилиши маълум бир йилгача, деб тасдиқланмаган. Қурилган тақдирда ҳам кўприк билан бозор оралиғида анча жой бор. Уни капалак шаклида, яъни думалоқ ҳолатда қуриб, йўл туширилганда ҳам бозорга халақит қилмайди. Тошкент вилоятидаги янги бозорга кўчиш ҳақида ҳали бизларга шаҳар ҳокимлиги ёки бозор маркази томонидан ҳеч қандай хабар берилмаган. 

Бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган. Янги қурилган бозорга тўхталадиган бўлсак, бу бозор улгуржи савдога мўлжалланган бўлиб, у ерда катта-катта автомашиналар эркин, тўсиқсиз ҳаракатлана олади. Бундан мақсад, пойтахтга улгуржи кириб келаётган катта юк машиналарининг шаҳардан ташқарида ҳаракатланишини таъминлаб, шаҳар ичидаги тирбандликнинг олдини олиш мўлжалланган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VZNgInxaAqU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Суҳбат жараёнида сотувчилар бозор маъмурияти томонидан 1 январдан ўз жойини бўшатиб қўйиши тўғрисидаги огоҳлантириш хатига имзо қўйдириб олинаётгани ҳақида маълум қилди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Қ.Нормирзаевдан телефон орқали изоҳ беришини сўраганимизда бундай ишлардан хабари йўқлигини, бу “паттачи”лар томонидан амалга оширилгани-ю, бунга изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.

Ушбу масала бўйича маълумот берувчи мутахассислар билан боғлашини сўраб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати мутахассиси билан гаплашдик, лекин ундан воқеликка тўлиқ ойдинлик киритувчи масъул шахснинг рақамини ололмадик.

Пойтахт бозорларининг деярли барчасини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминловчи “Қўйлиқ деҳқон бозори”нинг кўчирилиши ҳақидаги миш-мишлар тадбиркорларни саросимага солмоқда. Тадбиркорлардан огоҳлантириш хатларига имзо чектириб олинаётганлиги бу миш-мишлар қайсидир маънода асосли эканлигини билдирмаяптими? Энг қизиғи, бу саволларга ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаяпти.

“Бозор бошқа худудга кўчса нарх-наволар ошадими?”, “Бозорда савдо-сотиқ қилаётган тадбиркорларни жой билан таъминлаш масаласи қандай?” каби саволларга жавоб топиш мақсадида мавзуга яна қайтамиз.

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўйлиқ деҳқон бозори” кўчадими, масъуллар нима дейди? (+видео)