Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 20 июлидан 5 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласи Улуғбек кўчасида жойлашган “Қоракўл халқаро мактаби” биноси ҳудудида қурилиш ишларини олиб бораётган “Шарқ плюс” МЧЖ томонидан олиб келинган жами баҳоси 48 миллион 160 минг сўмлик 56 дона (860 та қовурға) АКФА иситиш батареялари яширин равишда талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбарининг мурожаати асосида Қоракўл тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг Тожикент маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Қ.М., Олот тумани Ёшботир маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро А.Қ. ва туман Чандир маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Г.Б. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган. Натижада мазкур ҳолат бўйича ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят ишида гумон қилинувчи фуқаролар Қ.М., А.Қ. ва Г.Б.ларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қоракўл халқаро мактаби”да содир этилган ўғрилик бўйича жиноий гуруҳ қўлга олинди