Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир олиб борилди.
Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларидан бирининг раҳбари, 2000 йилда туғилган Р.Ҳ ва “Агробанк” ходими, 2000 йилда туғилган Х.Ф. 5 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарони Украина олийгоҳининг 1-курсида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, кейинчалик ўқишини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига кўчириб беришни ваъда қилиб, сўралган пулнинг 2500 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА