Бугун мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётган бўлиб, бу даргоҳда ишлаётган ходимлар учун қулай шароитлар яратилмоқда. Эндиликда асосий эътибор баркамол авлод тарбиясига қаратиляпти. Албатта, соҳада фидоийлик билан ишлаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, улар орасида нафс ботқоғига ботганлар ҳам учраб турибди. Қўқон шаҳридаги 64-ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбари вазифасида ишлаган Раънохон Ишанова ва ошпаз Руқия Полвоновалар шундайлар тоифасидан экан.

Уч йилдан буён мазкур муассасани бошқариб келаётган Р. Ишанова ўзига ишониб топширилган вазифани сиlқидилдан бажариш ўрнига шайтон сўзига учди. У ошпази билан тил бириктириб мўмай даромадга эга чиқмоқчи бўлди. Илгари бу ерда ишлаб, туғруқ таътилида бўлган Н.Мамажонова ишга қайтиш бўйича унга бир неча бор мурожаат қилади. Чунки унинг оилавий шароити оғирроқ эди. Бундай вазиятдан эса улар фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Ишга олиш учун ошпаз опа узоқ қариндошидан 200 АҚШ долларини сўрайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Полвонова ўзининг яшаш хонадони Ўзбекистон тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида Н.Абдуллаевадан 200 АҚШ долларини Р.Ишановага бериш учун олган вақтда ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, боғча мудираси ошпазидан Н.Мамажоновани туғруқ таътилидан қайта ишга олиш эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашё билан қўлга тушди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилди. Судланувчи бу аёллар суд жараёнида ўз айбига иқрорлигини билдиришди. Афсуски, энди кеч эди. Р.Ишановага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Р.Полвоновага ҳам қонуний жазо белгиланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда боғча мудираси ва ошпази пора билан ушланди