Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Қайд этилганидек, Қўқон суперфосфат заводи ўрнида ташкил қилинган “Индорама Қўқон” корхонаси минерал ўғит ишлаб чиқаришни бошлади.  

Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган.  

Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.  

Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган.  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон ва Фарғонадаги заводлар ягона кимё кластери бўлади