Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эрон Ислом Республикасининг “Gharavi Chemical Industries Group” компанияси вакиллари билан учрашди.

Унда мамлакатимизга инвестиция киритиш борасида ишлаб чиқилган бизнес-лойиҳа бўйича тақдимот ўтказилди.

Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 12 турдаги корхонани бирлаштирган ““Gharavi Chemical Industries Group” компанияси 40 турдан ортиқ маҳсулотларини дунёнинг 20 га яқин мамлакатига экспорт қилади. Кимёвий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни барпо этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича катта тажрибага эга компания Фарғона вилоятида ҳам шундай мажмуа қуришни режалаштирмоқда.

Лойиҳа доирасида уч босқичда 15,2 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиб, ички бозор, қолаверса, МДҲ давлатлари ва Европага экспорт қилиш учун кимёвий ўғитлар, чорва озуқаси учун биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилади. Бунинг учун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидан жой ажратиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими мажмуа лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб, ҳар уч корхонани барпо этишга бир вақтда киришишни таклиф этди. Бу таклиф эронлик ишбилармонлар томонидан қабул қилинди.

Самимий мулоқот давомида яқин истиқболда икки томонлама ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон компанияси Фарғонада йирик кимёвий мажмуа қуришни режалаштирмоқда