Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида давлат буюртмачилари томонидан 21 миллиард сўмлик қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаровнинг маълум қилишича, 18 давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига имкон яратилган.  

Жумладан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси 2,2 миллиард сўмлик, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти 313 миллион сўмлик, Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 300 миллион сўмлик, Деҳқонобод тумани ҳокимлиги 189 миллион сўмлик, Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 95 миллион сўмлик, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат”лойиҳаларини бошқариш маркази 56 миллион сўмлик давлат харидида қонунбузарлик кузатилган.  

“Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятининг 10,8 миллиард сўмлик, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 1,9 миллиард сўмлик, Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,9 миллиард сўмлик, Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,1 миллиард сўмлик, Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номли академик лицейнинг 573 миллион сўмлик, Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 572 миллион сўмлик, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 520 миллион сўмлик, Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 83 миллион сўмлик, Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 45 миллион сўмлик, Мўйноқ тумани ҳокимлигининг 40 миллион сўмлик давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссияларининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидларининг олди олинди.

Тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликка зид бўлган 21 миллиард сўмлик давлат хариди бекор қилинди