Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан республикамизга товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1977 й.т. “Қ.У.”нинг Ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳудудида жойлашган яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хуфиёна жойга яшириб қўйилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 436 дона “Redmi Note 10s” уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида “Қ.У.” умумий қиймати қарийб 935 млн. сўмни ташкил этувчи мазкур телефон аппаратларини келгусида сотиш мақсадида Қирғизистон фуқаросидан олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда “Қ.У.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиймати қарийб 935 миллион сўмлик ноқонуний савдонинг олди олинди