Ноқонуний савдога чек қўйилди
Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан пиротехника воситалари айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.
Маълумки, Янги йил байрами арафасида пиротехника воситалари савдоси авжига чиқади. Бу салбий ҳолатларга қарши тизимли равишда чоралар кўрилишига қарамай қонунбузарлар ҳали ҳам учрамоқда.

Жумладан, Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи уч нафар шахс 144 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника воситаларини харидорга 40 миллион сўмга сотган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. нинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда қиймати 1,5 миллион сўм бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаб келгани аниқланди.

Бекобод тумани ЙПХ масканида ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган енгил автомобиль текширилганда юкхонасида 56 дона қиймати 5,6 миллион сўм бўлган пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлди.
Ушу йўналишдаги тезкор назорат-рейд тадбирлари шаҳар-туманлар кесимида давом этмоқда.

А. Мусаев, ЎзА.