Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида баҳорги дала ишларида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашни ташкил этиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев, туман ва шаҳарларнинг сектор раҳбарлари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари Боёвут туманидаги 2377 та қишлоқ хўжалик техникалари йиғилган 4 та ҳудуддаги махсус устахоналарда таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши билан танишди.
Мавжуд техникаларнинг 231 тасини чопиқ трактори, 70 тасини пуркагич (ОВХ), 231 тасини култиватор, 108 тасини экиш сеялка, 43 тасини минерал ўғит сепгич, 65 тасини ер текислагич, 108 тасини чизел, 1488 тасини тишли борона ва 33 тасини ўрим комбайни ташкил этади.

Техникаларни таъмирлаш ва мавсумга тайёрлаш учун 16 та инженер-механик бириктирилган. Улар учун шарт-шароитлар яратилган ва иссиқ овқат ташкил қилинган.
Кўргазмали семинар Боёвут туманининг Ғаллакор ҳудудидаги йиғув масканида давом этди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА