Термиз шаҳридаги Қирққиз архитектура ёдгорлиги Сурхондарё вилоятининг IX-XIV асрларга оид ноёб иншооти.

Олимлар унинг нима мақсадда қурилгани, яъни сарой, хонақоҳ ёки карвонсарой бўлгани ҳақида маълумот сақланиб қолмаганини айтади. Бироқ маҳаллий халқ орасида оғиздан-оғизга ўтиб келаётган Қирққиз билан боғлиқ қизиқарли ривоятлар бор.  

Дунё қадимшуносларида катта қизиқиш уйғотиб, туристларни ҳайратга солаётган ёдгорликни маҳаллий аҳоли Ҳаким Термизийнинг қизи, афсонавий Қирққиз қалъаси маликаси Ҳурайда бинти Муҳаммад ал-Ҳаким ва Варроқ Термизийнинг қизи Руҳайда бинти ал-Варроқнинг мақбараси бўлгани билан изоҳлайди. Яна бир оғзаки манбада халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг 40 дугонаси айнан шу ерда яшагани таъкидланади. Бошқа бировлар ўз даврида Ҳурайда бинти Муҳаммад ал-Ҳаким бу ерда сайёрамизнинг турли давлатларидан 40 қизни жамлаб, диний ва дунёвий илм сирларини ўргатганини ҳикоя қилади.  

Қадимшуносларнинг айтишича, ёдгорлик қишлоқ-қўрғон сарой архитектурасининг ноёб тури бўлиб, дунё томонларига мослаб қатъий мужас-самотда қурилган. Иншоот тўртбурчак тарҳли бир қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда 2 қаватли бўлиб, хомғиштдан барпо этилган. Тоқ ва равоқларида пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган. Ташқи девор қалинлиги 2-2,5 метрни ташкил этади. Бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган.

Ёдгорлик тепасида балх, кесишган гумбазли тоқлар, бошқа турдаги гумбазлар тоқ ва равоқлар бўлган. Манбаларда айвон ва йўлаклар бинони тўрт қисмга ажратиб, 40 хонадан иборат бўлгани, қирқ асбоб – устурлоб мавжудлиги келтирилади.

Ўтмишдаги аждодлардан мерос қолган ноёб иншоотни сақлаб қолиш учун айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, қалъа 2001-2002 йилларда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан ҳамда 2018 йилда таъмирланган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XrbgK-y_CqE" title="Qirqqiz oqila, ilmli qizlar koshonasi yo qahramon qizlar qal’asi bo‘lganmi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирққиз оқила, илмли қизлар кошонаси ё қаҳрамон қизлар қалъаси бўлганми? (+видео)