2024 йили Париж шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларида Халқаро қиличбозлик федерацияси ва ушбу ташкилот директорлар кенгаши мусобақаларнинг шпага йўналишида ҳакамлик қилувчи реферилар таркибини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қарорга кўра Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг халқаро тоифадаги рефериси Дилором Турдиқулова тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбири бўлган Олимпия ўйинларининг шпага баҳсларида ҳакам сифатида иш олиб борадиган бўлди. 

Маълумот учун, Дилором Турдиқулова бир неча йиллар давомода Осиё ва жаҳондаги йирик мусобақаларда ўз маҳорати ва салоҳиятини тўла намоён этиб, ҳакамлик қилгани боис “FIE”нинг кучли реферилари сифатида биринчилар қаторида эътироф этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик аёл ҳакам “Париж-2024”да иштирок этади