Ёзги Олимпия ўйинлари 32 та спорт тури бўйича ўтказилиб, ўйинлар мобайнида 329 та медаллар жамланмаси учун шиддатли баҳслар бўлиб ўтади. Бу, ўтган «Токио-2020» Олимпия ўйинларидан 10 та медаллар жамланмаси кам деганидир.

Ташкил этиладиган мусобақаларда Халқаро олимпия қўмитаси, халқаро спорт федерациялари томонидан жалб қилинган мингдан зиёд ҳакам, 2 мингга яқин техник ходим фаолият кўрсатади.

Хўш, Ўзбекистоннинг неча нафар ҳаками қайси спорт турларида «Париж-2024» беллашувларини бошқариб боришда иштирок этади?

Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам олимпиада мусобақаларини назорат қилиб бориш учун таклифномалар олган. Футбол мусобақаларини 3, гимнастика 2, шунингдек, бокс, дзюдо, оғир атлетика, таэквондо, қиличбозлик, теннис, спорт курашларида 1 нафардан ўзбекистонлик ҳакам «Париж-2024»да хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль-11 август кунлари ўтказилади. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими Париждаги Сена дарёси бўйлаб ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик 12 нафар ҳакам «Париж-2024» беллашувларини бошқариб боради