Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогининг сўнгги кунида иштирокчилар сабля йўналишида яккалик ва жамоавий баҳсларда ўзаро рақобатлашди.

Кубок баҳсларининг жамоавий беллашувларида Қорақалпоғистон-2 жамоаси эркаклар ўртасида бош совринни қўлга киритган бўлса, Тошкент-1 жамоаси кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Жиззах ва Қорақалпоғистон-1 жамоалари кучли учликдан жой олди. Аёллар орасида Қорақалпоғистон-1, Тошкент-1, Қорақалпоғистон-2 ва Жиззах жамоалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Яккалик баҳсларининг қизлар йўналишида Аякоз Жумамуратова сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида Севара Ғаниевани таслим этди ва мусобақа ғолибига айланди. Карина Қурбонова ҳамда Бибияйша Ҳусанбоева эса кучли учликдан жой олди. Ўғил болалар ўртасида Саидиброҳим Алимов, Бекзод Тажиддинов, Азизбек Каримбоев ва Азизбек Даулетназаров каби қиличбозлар шоҳсупага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди