Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги “Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Асака ҳамда Шаҳрихон туманларида аҳоли хонадонларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилояти Асака ҳамда Шаҳрихон туманларидаги 150 та маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида статистик маълумотларга қайд этилган 10 минг 703 гектар ер майдонида жойлашган 112 минг 315 та турар-жой қайта хатловдан ўтказилиши кўзда тутилган.

Хатлов жараёнида иштирок этаётган 500 нафардан зиёд муҳандис ва мутаҳассислар томонидан бугунги кунга қадар 5 минг 796 гектар ер майдонида жойлашган 54 минг 444 та турар-жой ёки мавжуд турар-жойларнинг 69,8 фоизи қайта хатловдан ўтказилди.

Қайта хатлов натижасида 271 гектар ер майдонида 2 минг 396 та янги қурилган обектлар, шунингдек, 236 гектар ер майдонида 5 минг 872 та қўшимча бинолар барпо этилганлиги аниқланди. Фуқароларга уларни тегишли равишда рўйхатдан ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди. Бундан ташқари, 31 минг 593 та ёки мавжуд турар-жойларнинг 40 фоизи электрон харитага туширилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайта хатловдан ўтказилган турар-жойларнинг 40 фоизи электрон харитага туширилди