Таъкидлаш керакки, Иқтисодий фаоллик барометри ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш тенденциясини акс эттиради ҳамда номутаносибликларни камайтириш чораларини кўриш, шу билан бирга, ҳудудларда ишбилармонликни ошириш чорасини топиш учун самарали восита ҳисобланади.

Шу сабабли, яқинда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистон ҳудудларидаги Иқтисодий фаоллик барометрини таҳлил қилди.  

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа гуруҳи раҳбари Элнора Якубова тадқиқот натижалари ҳақида ЎзА мухбирига гапириб берди.  

– Маълумки, Иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш тенденциясини таҳлил қилишда муҳим таҳлилий воситадир, – деди Э.Якубова. – Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ИФБни баҳолашда 12 та статистик кўрсаткични ўз ичига олган 3 та таркибий қисм юзасидан нисбий таққослаш ва “Паттерн” усуллари қўлланилди.  

2017 – 2022 йиллар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, иқтисодий фаолликнинг нисбатан юқори даражаси Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган, Андижон, Хоразм вилоятларида ИФБ индекси 0,500 дан юқори экани қайд этилди.  

Ушбу ҳудудлар гуруҳи (Жиззах вилоятидан ташқари) ИФБда динамик иқтисодий ўсиш асосан саноат ишлаб чиқариши, чакана савдо, қурилиш ишлари, товарлар ва хизматлар экспорти ҳисобига кузатилмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг мўътадил ўсишига қарамай, Жиззах вилояти ИФБнинг юқорилиги иқтисодиёт тармоқлари, тадбиркорлик ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш ҳисобига таъминланмоқда.  Шу билан бирга, ИФБ Жиззах, Наманган, Андижон, Хоразм вилоятлари иқтисодий ривожланиш даражасининг ошишида ҳам ўз аксини топди.  

Ўртача фаоллик даражасига эга бўлган иккинчи гуруҳдан Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё, Навоий вилоятлари жой олган бўлиб, ушбу гуруҳда тадбиркорлик яхши ривожланган, лекин ишлаб чиқариш суръати нисбатан пастдир. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг нисбатан паст иқтисодий фаоллиги табиий ресурслар ва хомашё ресурсларидан самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштиришни қайта кўриб чиқишни талаб этади.  

Ушбу муаммо иқтисодиёти аграр йўналишга эга ҳудудлар, яъни Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, ЯҲМда қишлоқ хўжалигининг улуши 40 фоиздан ортиқ, саноатнинг улуши эса 17-18 фоиз ҳамда иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари, ЯҲМнинг аҳоли жон бошига кўрсаткичи мамлакат миқёсидаги кўрсаткичдан 1,6-2 маротаба пастлиги учун ҳам долзарбдир.  

Умуман олганда ҳудудларнинг 2017-2022 йиллардаги ИФБ даражаси нисбатан паст ривожланган ҳудудлар – Жиззах, Наманган, Хоразм вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилди. Айни пайтда тадбиркорлик ва бизнесни кенгайтириш ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг етакчи бўғинига айланмоқда.  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси ҳудудларда Иқтисодий фаоллик барометри юқори?