Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил август ойида 1029 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 30,9 фоизга сезиларли даражада ортган. Бу қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган. Яъни, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7 фоизга камайган.

Товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 14,2 фоизга ортган. Фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,4 фоизга ошган. Товар белгилари бўйича компонент 15 фоизга камайган.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Сирдарё, Навоий, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезиларли даражада ўсиш кузатилган. Бироқ Ишбилармонлик фаоллиги индекси Хоразм, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Бухоро  вилоятида камайган.  

Ушбу даврда банклараро тўлов операциялари сони 6 045,1 мингтани ташкил этди ва 2025 йилнинг июль ойига нисбатан 456,7 минг транзакцияга камайган.

Республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Сирдарё вилоятида ўсиш кузатилган.

2025 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1422 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 14,2 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 41,1 фоизга ва тузилган битимлар сони 12,7 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил август ойида 6 635,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган.

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил август ойида 1,0038 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ортган.

Барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (488 584 бирлик) нисбатан 2 038 бирликка ортиб, 490 622 бирликни ташкил этган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 23 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 392 415 тадан 395 603 тага ортган бўлса, фермер хўжаликлари сони 92 198 тадан 91 025 тагача камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 994 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 тага ортган.

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,8504 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15 фоизга камайган. Юридик шахслар томонидан 398 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодий фаолликда юқори суръат: ИФИ сезиларли даражада ортди