Қашқадарёлик ўқувчи халқаро олимпиада ғолиби бўлди
Жорий йилнинг 13-17 январь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан 21-Халқаро Жаутиков Олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда ўзбек ёшлари 2 та олтин, 5 та кумуш, 12 та бронза – жами 19 медални қўлга киритди.
Улар орасида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 21-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Беҳрузбек Элмуродов ҳам бор.
Беҳрузбек Элмуродов олимпиадада бронза медалини қўлга киритди.



У бунга қадар, 2024 йилда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатларидан келган ёшлар орасида математика фанидан фахрли 3-ўрин ва Жаҳон банки, “ЮНИСЕФ”, “Нордик” халқаро университети ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “ТАСИМО” Тошкент Халқаро математика олимпиадасида фахрли 3-ўринни қўлга киритган.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири