Кенгашлар фаолияти сарҳисоб қилинди
Ҳозирги вақтда Оролбўйида ЎзЛиДеП шаҳар ва туман Кенгашларининг конференциялари бўлиб ўтмоқда.
Беруний туман Кенгашининг конференциясида партиянинг ҳисобот давридаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, аҳоли билан ишлаш, депутатлик назоратини кучайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаоллигини ошириш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида партия депутатлари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Сайёр қабуллар, жамоатчилик эшитувлари ва депутатлик сўровлари орқали фуқароларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга эътибор қаратилди. Шунингдек, “Халқ билан бирга” дастури доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан партиянинг янги Сиёсий дастури юзасидан таклифлар билдирилиб, унинг ташкилий фаолиятини такомиллаштириш, жамиятнинг турли қатламлари билан ишлашни кучайтириш, аҳоли мурожаатларига ечим топишда депутатлар масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири