Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси доирасида “Талабалар баҳори – 2021” фестивали ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, қатнашчиларга омад ва зафарлар тилади.

Фестивалда “Агрозамин” ва “Етти юрак” жамоалари 8 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Миллий фольклор куй-қўшиқларга монанд рақслар барчага бирдек манзур бўлди. Жамоаларнинг “Қувноқлар ва зукколар” намойиши оддий кунлик турмуш тарзимиздаги ҳолатларни ҳазилнома кўринишда олиб чиқилгани билан томошабинлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди. Талабалар ўз маҳоратини нафақат илм-фанда, балки санъат, спорт соҳаларида ҳам намоён этди.

[gallery-2620]

Бундай тадбирлар ёшларнинг бадиий-ижодий маҳоратини намоён этишга кўмаклашиши билан бирга, уларда келажаги буюк давлат ворисларига хос истиқболга ишонч, илм-маърифат чўққиларига интилиш, шижоат сингари фазилатларни тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Фестиваль якуний натижаларига кўра, мутлақ ғолиблик “Етти юрак” жамоаси ёшларига насиб этди.

– Бугунги тадбир, биз, ёшлар бирлашсак, катта куч эканлигимизни яна бир бор исботлади, — дейди фестиваль қатнашчиси Юсуфхон Шермаматов. – Саҳна ортидаги машаққат, жамоа аъзоларининг ҳаракати ўз мевасини бериб, чиройли чиқиш қилдик. Чарчоқ ўз-ўзидан хурсандчиликка айланди. Томошабинларнинг юзидаги табассум бизга, жамоамизга берилган олий баҳо деб ҳисоблайман. Юртбошимиз томонидан биз, ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан жуда мамнунмиз.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида “Талабалар баҳори – 2021” фестивали бўлиб ўтди