Термиз шаҳрида “Талабалар баҳори” деб номланган ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль талаба-ёшларнинг оммавий югуриш марафони билан бошланиб, оммавий веломарафон, “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони, “Ҳар бир ёшга бир ниҳол”, Музейлар – ёшлар нигоҳида” каби тадбирлар билан давом этди. Талабалар ўртасида минифутбол, кураш, камондан ўқ отиш, бадиий гимнастика, стол тенниси, шахмат, армрестлинг, тош кўтариш, арқон тортиш, куч синаш ва миллий спорт мусобақалари, “ҚВЗ” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Бахшичилик”, “Чанқовуз” ва “Сибизға” танловлари, миллий таомлар тайёрлаш мусобақаси ўтказилди. 

[gallery-16331]

Айни пайтда вилоятдаги еттита олий таълим муассасасида 50 мингдан ортиқ йигит-қиз таълим олиб, Янги Ўзбекистонга муносиб кадрлар бўлиб улғаймоқда. Уларнинг илм-фан сирларини чуқур эгаллаши, жисмонан тобланиши ва ўз истеъдодини кенг намойиш этиши учун барча шароит яратилган.

<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/rp2bZxUEjEY" title="“Talabalar bahori” yoshlar festivali" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Фестивалнинг тантанали тақдирлаш маросими Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳудудида бўлиб ўтди. Унда мусобақалар, танлов ва ўйинлар ғолибларига совғалар ҳамда пул мукофотлари топширилди. 

Тадбир пойтахтдан келган санъаткорлар ва вилоят хонандаларининг гала концерти, мушакбозлик ва лазер шоуси билан якунланди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар баҳори” ёшлар фестивали