Парламент қуйи палатаси мажлисида сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевнинг ахбороти эшитилар экан, депутат Олтиной Мамирова сув хўжалиги тизимидаги айрим ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи ва устамалари камлигини қайд этди:

— 2023 йил август ойида Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси насос станциясида алоҳида оғир шароитларда ишлаётган ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва устамалари меҳнат қонунчилигига мослиги борасида ўрганишлар олиб борилган. Ушбу ўрганиш натижалари вазирликка тақдим этилган ва вазирлик ахбороти эшитилган. Ноябрда Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси республика бюджетига ўтказилаётгани ва ижтимоий таъминот яхшиланиши бўйича айтиб ўтилган эди. Лекин ҳали ҳам бу бошқарма ходимларининг иш ҳақи ва устамалари қайта кўриб чиқилмаган. Бунинг сабаби нимада? 

— Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси тизимимиздаги энг катта ташкилотлардан бири ҳисобланади. Сув хўжалиги тизимига ажратиладиган маблағларнинг 25 фоизи айни шу ташкилотга йўналтирилади. Иш ҳақи масаласи тўғри қўйиляпти. Ўтган ҳафтада Президентимиз томонидан сув хўжалиги тизимидаги ишлар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони кутилмоқда. Унда ходимларга алоҳида қўшимча устамалар назарда тутиляпти. Шу йил март ойида ҳам ходимларга кўпроқ устамалар тўланди. Берган ваъдаларимизнинг устидан чиқишга ҳаракат қиламиз, — деди вазир ўз жавобида. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг иш ҳақи нега оширилмаган?