Заҳматкаш, ўз касбининг фидойи инсонлари бўлмиш ободонлаштириш ташкилотлари ходимлари томонидан йилнинг тўрт фаслида озодаликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига-кўрк қўшиб, барчанинг кўнглига илиқлик улашмоқда.

Бугун қайси бир ҳудудга қай фасл ва вақтда борманг ушбу ташкилотнинг заҳматкаш ходимларини йўллар четида, жамоат жойларида ободонлаштириш ишлари билан машғул ҳолатда учратасиз. Аммо ушбу инсонлар меҳнатларига яраша шароит яратилмагани ва кам иш ҳақи эвазига меҳнат қилаётганликлари кишини ташвишлантиради. Шу боис мазкур соҳа вакилларининг меҳнатини улуғлаш, уларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш борасида бир қатор фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларимни билдириб ўтмоқчиман.

Амалдаги меҳнат қонунчилигимизга биноан иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаларига мувофиқ, иш берувчилар томонидан ходимлар ўз вазифаларини бажаришлари учун барча шарт яратиб берилиши лозим.

Аммо бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларимиздаги кўча ва хиёбонларни ободонлаштиришга масъул бўлган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, яратиб берилган иш шароитлари ҳамда ойлик маошлари бошқа касбларга нисбатан қониқарсиз ҳолатда. Хусусан, ходимларнинг тушлик қилишлари учун етарли шароитлар яратиб берилмаган. Шу боис улар ўзлари меҳнат фаолиятини олиб бораётган жойларда, гигеник нормаларга амал қилмасдан тушлик қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан 2020 йил 1 январдан ободонлаштириш бўлинмалари ходимларига овқатланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўлаб берилмоқда. Бугунги нарх-навонинг ўсиш суръати ва ходимларга аниқ бир тартибда иш шароити белгилаб берилмаганлигини ҳисобга олсак овқатланиш учун ажратилган маблағ етарли эмас.

Шунингдек, уларнинг иш фаолиятида меҳнат қонунчилиги тартибида аниқ вақт белгиланмаган, ёки меҳнат шартномасида белгиланган нормаларга амал қилинмайди. Чунки ёз фаслида эрталабки соат 06.00 да ёки кечки 19.00 дан кейин ҳам уларни ўз меҳнат фаолиятлари билан шуғулланаётган ҳолатда кўрамиз. Қиш фаслидаги турли байрамлар ёки бошқа тадбирлар доирасида уларни қаҳратон совуқларда гул экаётган ёки ободонлаштириш билан шуғулланаётган ҳолатда учратишимиз мумкин.

Аммо белгиланган иш вақтидан ортиқча вақтда қилинган меҳнат учун қонунчилик нормалари тартибида уларга қўшимча иш ҳақи ва устамалар тўлаб берилаяпти, деб айта олмаймиз. Агар қўшимча устамалар тўлаб берилган тақдирда ҳам уларни бундай меҳнат шароитлари яратилмаган ҳолатда ўз вазифаларига жалб қилиш инсонийликка хос бўлмаган ҳолатдир. Шу билан бирга, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида фойдаланишлари учун замонавий биохожатхоналар ҳам керакли жойларда ўрнатилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу заҳматкаш касб эгаларининг фаолияти учун етарли даражада меҳнат шароитларини яратиш бўйича қуйдаги ишларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблайман:

– ҳар бир ҳудуддаги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун ажратилган иш биноларини қайта кўриб чиқиш ва ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш;

– йилнинг тўрт фаслида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўз вақтида сифатли овқатланишларини таъминлаш учун иновацион услубда ошхона хизматига мослашган автобуслар фаолиятини йўлга қўйиш;

– кўчма ҳолатда бўлсада биохожатхоналар тизимини ишга тушириш;

–ўз ҳудудларидаги жамоат транспортларида бепул ҳаракатланишлари учун имтиёз бериш;

– ойлик маошларини ҳисоблаб чиқиш тизимини қайта кўриб чиқиш;

– уларнинг меҳнат фаолиятидаги энг катта тўсиқлардан бири бўлган жамоат жойларидаги етарли бўлмаган чиқинди яшиклар тизимини кенгайтириш.

Юртдошларимиз меҳнат қонунчилигидаги бу каби ҳолатлар яна кўплаб соҳа ва касбларда учрашини таъкидлаши мумкин. Аммо тан олиб айтишимиз керакки, ҳеч бир касб эгаларининг бугунги кундаги меҳнат шароитлари ҳамда уларнинг иш юкламаси сиз-у бизнинг яқинларимиз ва юртимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг баҳридили очилиб яшашига имкон яратиб берадиган даражада тозаликни таъминлашга қўшилган ҳиссачалик эмас.

Маҳфират ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини оширишни таклиф қилмоқда