Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги пасайиши сув тақчиллиги муаммоси билан ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш обиҳаётнинг ҳар қатрасини беҳуда исроф бўлиши олдини олишга хизмат қилади.

Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳага сувни тежовчи инновацион технологияларни жорий этишда дастуриламал бўлмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Пискент туманида экинларни суғоришда илғор усуллар, жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.  

Бугунги кунда туманда 21 минг 697 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, йиллик сув сарфи 160,2 миллион куб метрни ташкил этади. Жорий йилда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш орқали 40 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш режалаштирилган. Хусусан 505 гектар пахта, 95 гектар боғ, 200 гектар ғалла ва 85 гектар сабзавот экиладиган майдонларда томчилатиб, ёмғирлатиб ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш жорий этилади.

Мазкур саъй-ҳаракатларни амалга оширишда "YUSHEN PLASTIC" масъулияти чекланган жамияти фермерларга яқин ҳамкор ҳисобланади. Ўтган йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ушбу Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришга мўлжалланган пластмасса трубалар ишлаб чиқармоқда.  

Корхонада айни пайтда 200 турдан ортиқ пластик қувурлар тайёрланмоқда. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 750 минг тоннани ташкил этиб, қувурлар хориж давлатларига эскпорт қилиш билан бирга, маҳаллий харидорларга ҳам етказиб берилаётир. Ўз навбатида, мазкур ташаббус ва қулайликлардан кластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳам мамнун. Жорий йилги қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги ошириш, сифатли маҳсулот етиштиришда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ва ижро: Пискентда 200 турдан зиёд пластмасса қувурлари тайёрланмоқда