Ҳозирги кунда Пискент туманининг Мингтепа, Янгиобод, Бирлик маҳаллаларида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида узум етиштириш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда аҳоли томорқаларида 700 гектарга яқин узумзорлар мавжуд.

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари соҳага оид тажрибаларни ривожлантириш, драйвер соҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, агротуризм ва экспорт салоҳиятини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

Кўҳна кентда одамлар ер билан тиллашишда ўзига хос мактаб яратган. Айниқса, узумчиликни ўзига касб қилган боғбонлар авлодлари бугун ҳам боболари касбини давом эттирмоқда. Мингтепа маҳалласидаги 575 хонадоннинг томорқаларида “Ҳусайни”, “Ризомат ота”, “Кишмиш”, “Чарос”, “Оқ чиллаки” ва “Қора чиллаки” навли узумлар етиштирилади.  

Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида узум савдосига талаб бошқа меваларга қараганда учинчи ўринни эгаллайди. Бу жараёнда Ўзбекистон узумларига талаб ва эҳтиёжнинг ошиб бораётгани эса йил сайин анъанавий боғдорчиликни катта ва асосий даромад манбаига айлантириш имкониятини яратади. Пресс-турда ОАВ вакиллари Мингтепа маҳалласи Узумзор кўчаси 23-уйда яшовчи Усмонхон Орипов, Гулзор кўчаси 62-уйда яшовчи Умиджон Усмонов хонадонида бўлди. Бу ердаги 20 сотихли томорқада оила аъзолари билан меҳнат қилаётган боғбонлар “Ҳусайни”, “Қизил ҳусайни”, “Ризомат ота” навли узумлар етиштирмоқда.  

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шундан сўнг туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича истиқболли лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди. Келгусида “Олтиариқ тажрибаси” асосида тумандаги “Мингтепа“ ва “Янгиобод“ маҳалласида 390 гектар ер майдони узумчиликка лойиҳалаштирилади. Бундан ташқари жараёнда 1 гектарда 500 тоннали музлаткич, узум плантациялари барпо этиш орқали янги иш ўринлари, тадбиркорлар томонидан қурилиши режалаштирилаётган савдо ва маиший хизмат объектлари, узумни қайта ишлаш цехи борасидаги лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.  

А.Мусаев,  

ЎзА:

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ва ижро: Пискентда узумзорлар кўпаймоқда