Тошкент туманидаги А.Навоий маҳалласидаги 9-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватанга хизмат – олий фазилат" мавзусида оммавий байрам тадбири ўтказилди.

Тошкент ҳарбий округи, Тошкент вилояти ва тумани ҳокимликлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида оммавий тантаналарга айланган байрам ҳудуд аҳолиси, нуронийлар ва ёшларни бир жойга жамлади. 
Фестивалнинг очилишида сўз олганлар муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, ёшларнинг яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб келаётгани, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ёш учун шарафли ва масъулиятли касбга айланганини таъкидлади. Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Шундан сўнг ҳарбий оркестр жамоаси томонидан Ватанни мадҳ этувчи жўшқин куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўқувчилар билан бўлган давра суҳбатларида эса бугунги кунда мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди. Бу борада ёшларни қизиқтирган саволларга ҳарбий хизматчилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Майдон атрофида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Ўқувчилар ўртасида миллий ва яккакураш спорт турлари бўйича кўргазмали саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, камондан ўқ отиш мусобақаси, "Ёш ватанпарвар" эстафетаси қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Вилоят аҳоли бандлигига кўмаклашиш бошқармаси ва туман кутубхона маркази билан бирга "Ишга марҳамат" ва "Ҳар бир ёшга бир китоб"  ярмаркалари ҳам ўтказилди. Унда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги турли корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар вакант иш ўринлари билан қатнашди.

Майдоннинг бир томонида кайвони онахонлар учун тўкин дастурхон ёзилди. Улар катта дошқозонда баҳорий таом сумалак ва палов тайёрлашди.

Юртимизда аҳолини соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундовчи жуда кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Тошкент туманида катта тантаналарга айланган ёшлар фестивали ҳам бунга ёрқин мисолдир.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ва ижро: фестивал ёшларни бирлаштирди