Навоий шаҳрида Ёшлар ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ўтказилган фестивалда вилоят раҳбари Нормат Турсунов, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Абдулазиз Мўминов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

Фестиваль доирасида маънавий-маърифий, турли спорт тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, Алишер Навоий истироҳат боғида ёш томошабинлар учун тарихий шахслар образлари гавдалантирилган театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари, ҳаваскор ёшлар, истеъдод соҳибларининг “Тасвирий ва амалий санъат” ва “Ёш ихтирочилар ва ёш олимларнинг ишланмалари” кўргазмаси, расмлар танлови, “Китоб - энг яқин дўст, энг чуқур билим манбаи” шиори остида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, Навоий гидрометаллургия заводи ҳамда Навоий кончилик ва технологиялар университетида “Заковат” интеллектуал ўйини ва навоийхонлик кечалари ташкил этилди.  

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Долзарб - 90 кунлик” тадбирлари доирасида Навоий шаҳридаги 23-мактаб, Хончарбоғ маҳалласи, Навоий шаҳар Баркамол авлод маркази, “Офтобжон” болалар оромгоҳида намунавий тарзда тадбирлар ўтказилди.  

[gallery-23917]

Албатта, ҳар бир тадбирни спорт мусобақаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Фестиваль доирасида ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида турли спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, “Ёшлик кўли” атрофида веломарафон, кураш спорт тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ва машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари, соҳил волейболи, арқон тортиш, бадминтон, армрестлинг ҳамда стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақаларда ёшлар фаол иштирок этишди.

Кун давомида ўтказилган “Қизлар академияси”, “Мутолаа” марафони, “УзЧесс”, “Ибрат Дебате”, “Спеакинг Cлуб”, “Устоз АИ” лойиҳалари ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

“Ёшлар ойлиги” ҳамда “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида аҳолига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида “От паради” ҳамда юриш марафони ўтказилди.

Фестиваль якунида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида гала-концерт дастури ташкил этилиб, юқори натижаларга эришган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.  

Гала-концертда санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари ижросидаги қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.  

Таъкидлаш керакки, ўн минглаб ёшларни бир даврага жамлаган фестиваль том маънода янги мақсадлар, келажакка ишонч, шижоат ва ташаббускорлик тантанасига айланмоқда.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фестиваль ёшларни бирлаштирмоқда