Қариндошни вазирликка тайинлаш баҳси: Мадьяр қарорини ҳимоя қилди
Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр ҳукумат таркибига оид қарорлари юзасидан билдирилган танқидларга жавоб берди. У ўз қайноғасини адлия вазири этиб тайинлаш ҳақидаги қарорини ҳимоя қилиб, бу қадам касбий салоҳиятга асосланганини таъкидлади.
Мадьяр томонидан лавозимга тавсия этилган Мартон Меллетей-Барна тажрибали ҳуқуқшунос сифатида танилган. У “Тиса” асосчиларидан бири бўлиб, кўп йил партия фаолиятининг ҳуқуқий йўналишини бошқарган. Ҳукумат етакчиси унинг маҳорати ва қарашлари шубҳасиз эканини қайд этди.
Шу билан бирга Мадьяр ушбу қарори шахсий муносабат туфайли баҳсга сабаб бўлаётганини ҳам тан олди. Унинг фикрича, қариндошлик давлат бошқарувида шаффофлик талаби кучайтирилишини тақозо этади ва шу боис ҳар қандай ташаббуснинг очиқлиги таъминланади.
Мазкур тайинлов мухолиф Фидес партияси томонидан кескин танқид қилинмоқда. Аввалги Бош вазир Виктор Орбан даврида шаклланган сиёсий тизимни ислоҳ қила бошлаган Мадьяр эса Европа Иттифоқи билан яқинлашиш, музлатилган маблағни қайтариш ва бошқарувда мувозанат тикланишини устувор вазифа сифатида кўряпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА