Мадяр: Венгрия Украинага 45 миллиард евролик кредитда иштирок этмайди
БелТА хабарига кўра, Венгрия Украинага ажратиладиган 45 миллиард евролик кредитда иштирок этишни истамайди ва аввалгидек, бу миқдорни бутун Европа Иттифоқи эмас, балки бирлашманинг фақат 24 давлати таъминлаши мумкин. "РИА Новости" ёзишича, бу ҳақда Бош вазир Петер Мадяр маълум қилган.
– Менимча, Европа Иттифоқида ўтган йил 90 миллиард евро миқдорида Украинани молиялаштириш бўйича келишувга эришилгандагидек ҳаракат қилиш имкони ҳали ҳам бор, – деди у Карпат орти минтақасида, Береговода Владимир Зеленский билан бирга уюштирилган матбуот анжуманида. Ҳозир гап 45 миллиард евро ҳақида кетяпти. Бу миқдорни тўплашда ЕИга аъзо 24, 23 ёки 25 давлат иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, ҳукумат бошлиғи ЕИнинг етти йиллик бюджетини Украинани молиялаштириш билан боғлашга мутлақо қарши эканини таъкидлади.
ЕИ мамлакатларининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган Украина молиявий эҳтиёжини қоплаш учун 90 миллиард евро миқдорида қўшма қарз олиш тўғрисидаги қарори 2025 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ЕИ саммитида қабул қилинган. Венгрия, Словакия ва Чехия кредитни таъминлашда иштирок этмаслигини билдирган.
А.Маматов,ЎзА