Пул истеъмолчига қайтарилди
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро J.N. интернет орқали Андижон вилоятидан 1 бош сигирни буюртма асосида 46 миллион сўмга сотиб олдиради.
Бироқ, сигир харидорга оғир вазиятда олиб келинади. Истеъмолчи эса дарҳол уни ветеринар кўригидан ўтказади, аммо, сигирнинг аҳволи яхшиланмайди. Сўнг Андижонга эгасига қайтариб юборишга мажбур бўлади.
Истеъмолчи тўланган пулни қайтариб ололмаганидан сўнг Элликқалъа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Мурожаат Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ва Элликқалъа тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари мутахассислари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Ўрганиш давомида мурожаат эгасининг эътирози асосли эканлиги аниқланди.
Натижада истеъмолчининг сигир учун тўлаган 46 миллион сўм ва уларни Андижон вилоятидан олдириш учун йўлга сарфланган 1 миллион сўм пул истеъмолчига тўлиқ қайтарилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.