Тадбиркор бу ерда газланмаган маъданли сув қадоқлаш корхонасини очди.

Тошкент вилояти Пскент тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркор Жамшид Ачиловга “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фойдаланилмаётган бино тадбиркорлик билан шуғулланиш учун “ноль” харид қийматида берилди.

Тадбиркор бу ерда газланмаган маъданли сув қадоқлаш корхонасини очди. У корхонада ишни йўлга қўйиш учун жами 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида инвестиция киритди. Ишлаб чиқаришда зарур бўладиган замонавий ускуналар Хитойдан олиб келинди.

Бугунги кунда ташкил этилган “WOODLANDS” масъулияти чекланган жамиятида газланмаган маъданли сув маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Айни вақтда маҳалладаги 8 нафар касб-ҳунар коллежини битирган ёшнинг бандлиги таъминланди. Қисқа фурсатда корхонани тўлиқ қувватда фойдаланишга топшириб, маҳсулот тайёрлаш ҳажмини икки баробар ошириш кўзда тутилган. Натижада қишлоқдаги яна 10 нафар йигит-қиз ишга таклиф қилинади.

– 170 метр чуқурликдан олинган сув уч босқичда тозаланиб, фойдали минераллар билан бойитилади. Кейин шу ерда идишларга қуйилиб, қадоқланади, – дейди корхона иш юритувчиси Сарвар Тошниёзов. – Бошланишига ҳар куни 14 минг дона маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотлар савдо шохобчаларига пешма-пеш жўнатиляпти. Давлатимиз томонидан бизга яратилган шароитлар туфайли ишимиз самарадорлиги ошмоқда.

Маълумотларига кўра, Пскентдаги маъданли сув ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлардан биридир.

photo_2020-08-11_15-22-27.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пскентлик тадбиркор маъданли сув ишлаб чиқаришни йўлга қўйди