Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент вилоятидаги айрим маҳаллаларда томорқадан самарали фойдаланиш, сув муаммоларини бартараф қилиш белгиланган. 

Бу борадаги амалий ишлар натижаси лойиҳачи ташкилотлар, туман ва шаҳар ҳокимлик вакиллари, маҳалла раислари ва фаоллари билан биргаликда жойларга чиқиб ўрганилди. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ирригация объектларда қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастурига асосан 87,9 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бунинг доирасида 83 та маҳаллада 120,0 километр суғориш тармоғи, 38 дона суғориш қудуғи, 19 дона насос агрегати, 14 дона гидротехник иншоот қурилди. 

Ҳозирда вилоят бўйича жами 3 минг 650 гектар томорқа майдонларида сув таъминоти яхшиланишига эришилди. Масалан, Пискент туманидаги олис ”Қашқадарё“ қишлоғидаги 403 та хонадон томорқасини суғоришда янги сув насоси фойдаланишга топширилди. Ҳудуд картошка етиштиришга ихтисослаштирилиб, аҳолининг бандлиги таъминланди ва даромадини ошириш чоралари кўрилди. 

Халқимизда “Сув зар – сувчи заргар” деб, бежиз айтилмаган. Сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш катта маҳорат, тажриба талаб этади. Бу борада Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати  Б.Абралов раҳбарлигидаги “Пискент” ҳудуди фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар эътиборга  лойиқ. 

Хусусан, пискентлик фермерлар жорий йилда 548 гектар ерда  пахта,  минг гектар ерда ғалла экиб,  агротехника талаблари асосида парвариш қилмоқда. Иш жараёнида янги техника ва технологиялардан фойдаланиш замон талабига айланган. Бунида сувдан тежаб фойдаланиш  мақсадида  суғоришнинг янги тизими, яъни пульсар, томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш ёки лазер усули амалда жорий этиб,   ортиқча сув исрофининг олди олинмоқда. 

Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек сув ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Шуни эътиборга олиб, “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда каналларнинг ноқонуний сув олиш нуқталарини бартараф этиш мақсадида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. 

Жумладан, Оққўрғон тумани С.Сегизбаев ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хон” каналига деҳқон хўжаликлари томонидан ноқонуний равишда насос агрегатлари ўрнатиб олингани, Ўрта Чирчиқ ҳамда Пискент туманларидаги “РК-5-2” ва “РЮ-3” каналларидан фермер хўжаликлари томонидан ноқонуний қулоқ очилгани аниқланди. Паркент туманидаги “Машканал”га сув чиқарувчи “Истиқбол” насос станциясининг 5 километр узунликдаги қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам маълум бўлди. 

Ўрганишлар давомида барча ноқонуний сув олиш ҳолатлари бартараф этилиб, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувдан тўғри фойдаланишда барака бўлади