Бухоро вилояти прокурори Махмуд Истамов ҳамда Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Алижон Қиличевлар бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.

“Долзарб 40 кунлик” доирасида вилоят прокуратураси ва унга ёндош ҳудудларда прокуратура ҳамда бюро ходимлари иштирокида яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари экилди. Атроф ободонлаштирилди ҳамда боғ аллея ташкил этилди.

Бундай савоб ва хайрли тадбирлар шаҳар ва туманларнинг прокурорлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Шунингдек, секторлар ҳудудидаги кўп қаватли уйларга туташ жойларда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда кўмаклашилмоқда. 

Муассасалар ҳовлиси, маҳаллалар, йўл ва дала четларига дарахтлар экилишида ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб беришда ёрдамлашилмоқда. Кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш чоралари ҳам белгиланган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокуратура ходимлари хайрли ишга фаол иштирок этмоқда