Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

— Мамлакатимиз хавфсизлиги ва тинчлигини, халқимиз осойишталигини сақлашда замонавий қуролланган миллий армияни шакллантириш ва Қуролли Кучлар тизими муҳим ўрин тутади, — деди Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ботир Қудратхўжаев. — Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига Ҳарбий прокуратура органларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимидан озод этиш ҳамда уларга ҳарбий унвонлар беришга доир қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлашга, шу жумладан Қуролли Кучлар тизимида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, бюджет маблағлари ва давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинишига ҳамда ҳарбий прокуратура органларининг том маънода мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.  

Қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг ҳужжат депутатлар томонидан қабул қилинди.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Прокуратура тўғрисида"ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда