
– Биз мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш тарафдоримиз, – деди Президентликка номзод Мақсуда Ворисова. – Ушбу мақсадда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали ва адолатли шакли сифатида маҳалла тизимини ривожлантириш, маъмурий, ижтимоий, экологик, маданий ва бошқа муаммоларни ҳал этишда унинг тўлиқ иштирокини таъминлаш керак.
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий ҳамда давлат-хусусий шериклик амалиётини кенг ривожлантириш муҳимдир. Дастурда демократик жамиятнинг муҳим мезони сифатида эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш йўналишида ҳам аниқ таклифлар баён этилган.

Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаоллигини ошириш учун давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий ҳамда давлат-хусусий шериклик амалиётини кенг ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.
Тадбирда сўз олганлар сайловчиларни сайловда фаол иштирок этиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.
А.Мусаев, ЎзА