Мамлакатимизнинг барча мактабларида бўлгани каби бугун Бухоро вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда секторлар раҳбарлари,  фахрий устозлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев Ўзбекистон Респрубликаси Президентининг мамлакатимиз битирувчиларига йўлланган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар мустақил ҳаёт сари учирма бўлаётган ўқувчиларга оқ йўл тилаб, уларни келажакда юксак марраларни забт этишларига омад тилади.  

[gallery-17555]

Тадбир давомида намунали хулқи ва ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланди. Шунингдек, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “ Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она” , “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” каби номинациялар бўйича ташаккурномалар топширилди.

–Бугун мен учун ниҳоятда ҳаяжонли кун, –дейди Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабининг 11-синф битирувчиси Севара Ғофурова. –Мактабда ўтказган гўзал хотираларни унутиб бўлмайди, улар қалбимизга мангуга муҳрланиб қолади. “Сўнгги қўнғироқ” садолари остида қадрдон мактабимиз, меҳрибон устозларимиз, 11 йил бир синфда ўқиган синфдошларимиз билан хайрлашиш бир томондан қайғули бўлса, мустақил ҳаёт сари, ўз орзу мақсадларимиз сари қадам ташлаш ниҳоятда ҳаяжонли ва қувончлидир. Мамлакатимизда биз ёшлар учун жуда катта имкониятлар яратилган. Мен ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, мактаб партасидаёқ мамлакатимиз ва хориждаги олийгоҳларнинг 10 тасига муддатидан олдин талабаликка тавсия этилдим. Мақсадим бу нуфузли олийгоҳлардан бирида ўқиб, етук мутахассис бўлиш ва Ватанимиз тараққиёти учун хизмат қилишдир. Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчиларга  йўлланган табрик эса бизга янада шижоат бахш этиб, янги-янги мақсадлар, марраларни забт этишга ундайди. Олдимизга улкан мақсад қўйиб, бор куч- ғайратимиз, билим ва салоҳиятимиз билан ҳаракат қиламиз ва кўзланган чўққиларни забт этиб, Президентимизнинг бизга билдирган ишончини оқлаймиз.

Бухоро шаҳридаги Марям Ёқубова номидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида “Илм саодат калитидир” шиори остида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида  педагоглар, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва битирувчилар қатнашди.  

Бугун мазкур илм даргоҳини 49-нафар битирувчи тамомламоқда. Унда 15 нафар аълочи ўқувчи, 12 нафар фаол ота-она фахрий ёрлиқ,  ташаккурномалар билан тақдирланди.

Маълумот учун: бугун вилоят мактабларининг 11-синфини 21 860 нафар ўқувчи тамомламоқда. Мустақил ҳаёт сари учирма бўйлаётган битирувчиларимизнинг 727 нафари олтин, 132 нафари кумуш медаль билан тақдирланади.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президентимизнинг бизга билдирган ишончини оқлаймиз”