Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича ўтказган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берган эди.

Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб Андижон вилоятида қуёш панелларини ўрнатиш ҳамда кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда 160 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш ва 41 та микро гидро электр станция қуриш режалаштирилган. Белгиланган ишлар доирасида шу кунларда бир қатор ҳудудларда гидро электр станциялар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ана шу объектларда бўлди, мутахассислар билан мулоқот ўтказди.  

[gallery-11162]

Вилоят ҳокими ГЭС қурилиши режалаштирилаётган Избоскан туманидаги Гулистон маҳалласида бўлиб, олиб борилаётган ишлар, жараёнлар билан танишди. Шу ерда вилоятнинг турли ҳудудларида мини ГЭСлар қуриш ташшаббуси билан чиқаётган тадбиркорлар, мини ГЭСлар қурилишини молиялаштириш истагини билдирган Жаҳон тараққиёт банки вакиллари билан учрашди, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини ташкил этиш хусусида фикрлашди.  

Вилоятдаги гидроэлектр станциялар қурилишига бир гуруҳ хитойлик мутахассислар жалб этилган. Айни кунларда ҳудудларда улар томонидан ҳам амалий ишлар бажарилмоқда. Жалақудуқ туманининг Ҳақиқат маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорағулон ташламасида ҳам 90 киловатли кичик ГЭС бунёд этилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур ҳуддудда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди, қурилиш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.  

Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги мини гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (фото),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Андижонда 41 та микро ГЭС қурилади