Умумий қуввати 44 мегаватт бўлган кичик ва микро ГЭСлар қуришга 400 нафар талабгор борлиги айтилди
Саноат ўсиши билан энергияга талаб ҳам ортиб бораётгани, вилоятдан ўтган дарё ва каналлар бу борада катта захира экани таъкидланди.
Андижоннинг гидроэнергетика салоҳияти 200 мегаваттни ташкил этади. Бу йилига 500 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Ҳозирнинг ўзида умумий қуввати 44 мегаватт бўлган кичик ва микро ГЭСлар қуришга 400 нафар талабгор бор. ГЭС турбиналарини ишлаб чиқариш ҳам вилоятнинг ўзида йўлга қўйилган.
Икки йиллик дастур асосида микро ГЭСларни тайёр ҳолда қуриб, тадбиркорларга лизингга беришни бошлаш, қулай молиявий механизмларни жорий этиш топширилди. Бетонлаштирилиши режалаштирилган 81 километр каналларда ГЭСлар каскадини қуриш кўзда тутилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш давом этмоқда.
ЎзА