Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти Кармана туманида қурилган йирик қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросимида бир гуруҳ фаоллар билан самимий мулоқоти давомида Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, Навоий давлат педагогика институти магистранти, ёш тадбиркор Мерей Омонбоева билан ҳам суҳбатлашган эди.

Мулоқотда ёш тадбиркор: – Ҳурматли Президент, сизнинг келганингиздан биз “дух” олдик, куч олдик десам адашмайман, – деган эди.

– “Дух” олдик деяверинг, менга ёқади, – дея ҳазиломуз жавоб қатарганди Президент.

Суҳбат чоғида Президент мамлакатимиздаги 100 нафар тадбиркорга миннатдорчилик йўллаганини, Мерейга ҳам шундай миннатдорлик билдириб, улар сафини 101 тага етказишини таъкидлаб, Навоий ёшларига миннатдорлик рамзи сифатида Мерейга юртимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиль берилишини маълум қилган эди.

Кеча Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов фаол, ташаббускор, вилоятимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари билан учрашуви ҳамда очиқ мулоқотида М.Омонбоевага Президентимиз “Миннатдорлик ташаккурномаси” ва совғаси “Nexia 3” автомашинасини тантанали топширди.

Шунингдек, Президентимизнинг Навоийга ташрифи чоғида иқтидорли ёшларимиздан – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси Умида Сулаймонова, кўп йиллардан буён "Навоийазот" АЖ 14 - цех синтез аппаратчиси вазифасида фаолият юритиб келаётган Соҳиба Фармонова, "Навоийазот" АЖ санитар лабораторияси бошлиғи Ирина Кенжаева сўзга чиққан ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносабатларини билдирган эди.

Соҳиба Фармонованинг эса 15 йиллик орзуси амалга ошди. У бир неча маротаба олий таълим муассасаларига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган бўлсада, таълимни давом эттира олмаган.

Бугун эса С.Фармонова талабалик бахтига муяссар бўлди. У Президентимиз тавсиясига кўра, Россия кимё - технологиялари университети Тошкент филиалига ўқишга кириш бўйича грантни қўлга киритди.

Тадбирда У.Сулаймоновага Ўзбекистон Республикаси Прездентининг фармонига мувофиқ, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти, С.Фармоновага талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги грант ва И.Кенжаевага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани давлат раҳбари номидан вилоят ҳокими тантанали топширди.

Учрашувда ёшлар сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиб, ўз миннатдорликларини билдирди.

Тадбиркорлар билан ўтган очиқ мулоқотда концерт дастури намойиш этилди.

[gallery-3645]

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифидан “дух олдим”, деган тадбиркор қизга автомашина топширилди