Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида бўлиб ўтган брифингда Президент мактабларига ўқиш учун ҳужжат топширмоқчи бўлган ўқувчилар учун қўйилган талаблар ҳақида маълумот берилди.

Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун талабгорлар STEAM фанлардан 2020-2021 ўқув йилини қуйидаги фанлардан аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт:

4-синф учун – математика, табиатшунослик;

5-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари;

6-синф учун – математика, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика;

7-8-9-синфлар учун – алгебра, геометрия, биология, информатика ва ахборот технологиялари, физика, кимё фанларидан йиллик аъло баҳо талаб этилади.

Бундан ташқари, талабгор ўқиётган мактаб Президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозим. Талабгор Президент мактабига қабул қилинган тақдирда, унинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ўқувчининг Президент мактабларида 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади.

Президент мактабларида STEAM (Science-fan) математика, физика, кимё, биология ва компьютер таълими инглиз тилида олиб борилади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прeзидeнт мактабида ўқимоқчи бўлган ўқувчиларнинг баҳолари қайси фанлардан аъло бўлиши керак?